“Андижон”га икки легионер келади

"Андижон" янги мавсумга тайёргарлик давомида ўз таркибига легионерларни чорламоқда.

“Андижон” матбуот хизматининг хабар беришича, андижонликлар таркибига эртага украиналик Дмитрий Зозуля ва латвиялик Романс Маскевичлар келиб қўшилади. Улар Тошкент шаҳрида бўладиган футболчилар тиббий-кўрикдан ўтиш билан бир қаторда 24 январь куни Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Шунингдек, эртадан “Андижон” ўқув-йиғин машғулотларига бир қатор маҳаллий футболчилар ҳам қўшилишади.

Манба: Андижон матбуот хизмати

Ўқилган: 2324
Андижон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича