Любинко Друлович: Шогирдларимнинг финалга чиқишига кучи етади

Эртага бўлиб ўтадиган Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан бош мураббийимиз Любинко Друлович ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

Бу ҳақида ЎФА Телеграм канали хабар тарқатди.

"Бу биз учун ҳал қилувчи ўйин.  Ярим финалда жуда яхши жамоалар йиғилган.  Саудия Арабистони жисмонан кучли терма жамоа.  Тактик жиҳатдан ва тезлик борасида ҳам улар кучли.  Бизда яна бир кун қолди тайёргарлик учун.

Рақибда дам олишга бир кун кўп вақт бўлди.  Ҳа бу муҳим.  Лекин биз шифокорлар билан маслаҳатлшиб жамоани тиклай олишимизга кўзим йетмоқда.  Ҳаммаси жойида.  Биз тайёрмиз.

Саудияликлар яхши таассурот қолдирмоқда.  Биз ҳам шунга яраша тактика танлаймиз.  Аввалги ўйинда ростдан ҳам ўйиннинг барча аспектлари ижобий кечди.  Бу сафар ҳам шунга интиламиз.  Ҳисоб балки бундай йирик бўлмас.  Ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишимиз керак.

Имкониятлар футболчиларнинг барчасида 50/50 деб ўйлайман.  Асосий таркибни эртага уларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб танлаймиз.  Қайси футболчи тайёр бўлса ўша ўйнайди.

Шогирдларимнинг финалга чиқишига кучи етади. Орзуимиз Олимпиадага чиқиш.  Бунга эришиш йўлида боримизни берамиз.  Ўзбекистон футболи учун бу тарихий натижа бўлади

Биз тўртта ўйинда деярли бир хил таркиб билан ўйнадик.  Аммо саудияликлар ҳам ҳудди шундай ишлашмоқда.  Мен бор умидим футболчиларимдан.  Уларнинг қўлидан келади", - деди Друлович.

Ўқилган: 7814
U-23 Осиё чемпионати Любинко Друлович Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича