“Тоттенхэм” дарвозабони Уго Льорис жамоадан кетиши мумкинлигини айтди.
“Фаолиятимни “Тоттенхэм”да тугатаман деб ўйламайман. Мени яна уч йиллик шартномам бор, ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоамга фойдам тегиши учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.
Мен ҳеч қачон “Тоттенхэм”дан кетишни ўйламаганман, чунки бу клубда бахтлиман. Мен бу лойиҳанинг бир қисмиман, биз ривожланяпмиз мен буни ҳис қиляпман. Агар ривожланишдан тўхтасак кетишга мажбур бўламан.
Америка? Балки, ўзимни МЛСда синаб кўраман. Ҳар доим янгиликка интилиш керак”, - дейди франциялик посбон.
Льорис “Тоттенхэм”ни тарк этадими?
Ўқилган: 1625