
“Монако” ҳужумчиси Ислом Слимани АПЛга қайтиши мумкин.
The Telegraph нашрининг хабар беришича, “Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуринью 31 ёшли футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Айни дамда Слимани ижара асосида “Монако”да ўйнамоқда, унинг трансфер ҳуқуқи “Лестер”га тегишли.
Маълумот ўрнида, Слимани жорий мавсум “Монако” сафида 13 та ўйинда иштирок этиб 7 та гол урди.