Bild: Тимо Верген ўзига клуб танлади

"РБ Лейпциг" клуби ҳужумчиси Тимо Вернер жамоасини ўзгартирмоқчи.

Bild нашрининг маълумот беришича, Германия терма жамоаси ўйинчиси ўтмоқчи бўлган жой АПЛ ва "Ливерпуль" клуби.

Вернернинг "Лейпциг" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Футболчи учун тўлаш керак бўладиган товон пули – 60 млн еврони ташкил қилади, бироқ бу нарх йилдан йилга пасайиб боради.

Бундан ташқари, "Ливерпуль" клубининг немислар билан муносабати яхши. Олдинроқ мерсисайдликлар "Лейпциг"дан Наби Кейтани сотиб олган эди.

Ўқилган: 1303
Англия чемпионати Ливерпуль РБ Лейпциг Тимо Вернер Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича