Заҳирадан майдонга тушиб кўп гол урадиганларни “суперсуб” деб аташади. Англия премьер лигаси тарихидаги заҳирадан майдонга тушиб энг кўп гол урганлар билан танишамиз.
 
10.Даррен Бент – 13 та гол.
“Ипсвич”нинг таниқли тарбияланувчиси бўлган Бент Англия футболи мухлислари учун таниш. “Ипсвич”дан сўнг “Чарлтон”, “Тоттенхем”, “Сандерленд”, “Астон Вилла”, “Фулхем” каби жамоалар сафида тўп сурди. Барча жамоаларида у асосий таркиб футболчиси эди. Лекин заҳирадан майдонга тушган пайтлари ҳам бўлган. Бундай ўйинлар Бент ҳисобида 60 та бор ва бу ўйинларда у 13 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Даррен Бент ҳисобида АПЛда 277 та ўйинда 106 та гол ва 17 та ассистентлик мавжуд. Англия чемпионлигига эришиш эса бирор марта ҳам насиб этмади. 2019 йилда фаолиятини якунлаган Бентнинг охирги жамоаси “Дерби” бўлди.
  1. Эдин Жеко – 13 та гол.
Жеко 2011 йилда Англияга келди. “Ман Сити” футболчини “Вольфсбург” дан сотиб олди. “Шаҳарликлар” босниялик футболчининг Англиядаги ягона клуби бўлиб турибди. Футболчи заҳирадан 56 марта майдонга тушди ва 13 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Жеко АПЛда 130 та ўйинда майдонга тушган ва 50 та гол, 24 та ассистентликни ўз ҳисобига ёдириб қўйган. 2012 ва 2014 йилларда босниялик футболчи Англия чемпионига айланган. 2015 йилда эса Туманли албионни тарк этди. Ҳозирда “Рома”да тўп сураётган футболчи ҳозирча фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти.
  1. Виктор Аничебе – 14 та гол
Виктор АПЛнинг 3 та жамоасида – “Эвертон”, “Вест Бромвич” ва “Сандерленд”да тўп сурган. Аничебе асосан заҳирадан майдонга тушган. Умумий ҳисобда 107 марта заҳирадан майдонга тушган ва шу ўйинларда 14 та гол уришга эришган. Самаралилик камлиги учун ҳам у 2018 йилдан буён эркин агент бўлиб қолгандир.  У ҳозир 31 ёшда ва ўзига янги жамоа топишга қийналяпти.
Виктор АПЛда 204 та ўйинда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 27 та гол ва 18 та голли узатма мавжуд. Ҳозиргача бирорта совринни қўлга кирита олмаган.
  1. Питер Крауч – 16 та гол
Крауч – АПЛнинг афсонавий футболчиларидан бири.  “Астон Вилла” сафида 2001/2002 йилги мавсумда деют қилганидан бошлаб ўзининг бўйи туфайли мухлислар эътиборига туша бошлади. “Вилла”дан кейин АПЛнинг бир қанча жамоалари, жумладан, “Саутгемптон”, “Ливерпуль”, “Портсмут”, “Тоттенхем”, “Сток Сити” каби жамоаларда тўп сурган. Охирги жамоаси эса “Бёрнли” эди. Крауч ҳисобида заҳирадан майдонга тушиб урилган голлар 16 тани ташкил этади. Бунинг учун унга 157 та ўйин керак бўлди.
Умумий ҳисобда АПЛда 467 марта майдонга тушган ва 106 та гол ва 57 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Англия чемпиони бўлиш насиб этмаган. Профессионал фаолиятини 38 ёшида якунлаган.
  1. Нванкво Кану – 17 та гол
Нигериялик футболчини Премер-лига мухлислари 2000 йиллардан бошлаб таниганлар. Ўша пайтларда Кану “Арсенал”нинг ёш ва умидли юлдузи эди. Аммо футболчи ўзининг даражасини ушлаб тура олмади ва кейинги фаолиятини “Вест Бромвич”, “Портсмут” каби жамоаларда давом эттирди. Кану 118 марта заҳирадан майдонга тушган ва 17 та гол уришга муваффақ бўлган.
Англияда ўтказган 13 йили давомида Нванкво ҳисобида 273 та ўйин, 54 та гол ва 29 та голли узатма мавжуд.  2002 ва 2004 йилларда “Арсенал” сафида Англия чемпионлигига эришган. Фаолиятини 2012 йилда “Портсмут” сафида тугатган.
  1. Даниел Старриж – 17 та гол
“Ковентри” ва “Ман Сити” академияси тарбияланувчиси бўлган Старриж АПЛдаги дебютини “Шаҳарликлар” сафида ўтказган. Кейин эса “Челси”, “Болтон”, “Вест Бромвич”, “Ливерпул” каби жамоаларда тўп сурди. Ўзининг ностабил ўйини туфайли Дениел жамоалар сафида кўп ўйинларда заҳирадан майдонга тушган.  94 та ўйинда заҳирадан майдонга тушган Старриж 17 та гол урган.
Умумий ҳисобда АПЛдаги ўйинлари сони 218 та ни ташкил этади. Бу ўйинларда 77 та гол ва 29 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.  2010 йилда “Челси” сафида Англия чемпионлигига эришган. Ёз ойида Старриж “Трабзонспор” сафига ўтди ва ҳозирда фаолиятин Туркияда давом эттиряпти.
  1. Оле-Гуннар Сульшер – 17 та гол
Фергюсон давридаги “Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий суперсаби ҳисобланган Сульшер. Оле-Гуннар “МЮ” сафига 1996 йилда “Мельде” сафидан 2 млн фунт эвазига келиб қўшилган. Қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар Сульшер “Қизил иблислар”ни 11 йил давомида тарк этмади. Унинг афсонавий “супер заҳира футболчиси” бўлишига 1998/1999 йилги мавсумдаги Чемпионлар лигаси финали сабаб бўлган. “Бавария” билан бўлган финалда охирги дақиқаларда ғалаба голини айнан Сульшер урган.
Сульшер ҳисобида 235 та ўйинда 92 та гол ва 36 та голли узатма мавжуд. Заҳирадан майдонга тушган ўйинлари сони 84 тани ташкил этади ва бу ўйинларда 17 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. “Манчестер Юнайтед” сафида 6 марта Англия чемпионлигига эришган.