А Серия. “Ювентус” ўзида “Рома” эса сафарда ғалабага эришди

Италия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

“Рома” клуби сафарда “Женоа” билан баҳс юритди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. 5-дақиқада Ўндер римликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 44-дақиқада Бираски ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Горан Пандев ҳисобни қисқартирди. 74-дақиқада Эдин Жеко якуний ҳисобни ўрнатди.

“Ювентус” эса ўзида “Парма”ни қабул қилди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очди. Иккинчи бўлим дебютида Андреас Корнелиус мувозанатни тиклаган бўлса, орадан кўп ўтмай Роналду дублини нишонлади.

Шу тариқа, туринликлар очколарини 51 тага етказиб олган ҳолда якка пешқадамга айланди.

А Серия, 20-тур

Женоа – Рома 1:3 (1:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 5 Ундер, 0:2 – 44, автогол Бираски, 1:2 – 45 Пандев, 1:3 – 74 Джеко.

Дженоа – Перин, Бираски, Ромеро, Гольданига, Гильоне, Кассата (Фавилли, 70), Шене, Стураро (Радованович, 90), Баррека, Пандев, Санабрия (Агудело, 86).

Рома – Лопес, Сантон (Четин, 84), Манчини, Смоллинг, Спинаццола, Верету (Кристанте, 73), Диавара, Ундер (Бруно Перес, 88), Пеллегрини, Клюйверт, Джеко.

Огоҳлантиришлар: Верету (26), Ромеро (38), Кассата (61), Джеко (73), Лопес (81).

Ўқилган: 3354
Италия чемпионати Парма Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича