"Милан" клуби Италия чемпионатининг 20-турида "Удинезе" устидан қийинчилик билан ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба мезбонларнинг мавсумдаги кетма-кет учинчи ғалабаси бўлди. Бундан олдин жамоа чемпионатда "Кальяри"ни ва кубокда СПАЛни мағлубиятга учратган эди.
Ушбу ғалабалар серияси "Милан"нинг жорий мавсумдаги биринчиси бўлди.
Охирги маротаба "Милан" иккитадан кўп ўйинни май ойида ютган эди. Ўшанда Гаттузо қўл остидаги жамоа рақибларини кетма-кет 4та ўйин енган.
Айни пайтда "Милан" А Серияда 8-поғонани банд қилиб туришибди.
"Милан" ушбу мавсумдаги биринчи кетма-кет учта ғалабасини нишонлади
Ўқилган: 2622