Осиё чемпионати (U-23). Жанубий Корея 90+5-дақиқада гол урди ва Иорданияни мағлубиятга учратди

Осиё чемпионати (U-23) чорак финали доирасида Жанубий Корея терма жамоаси Иорданияга қарши баҳс юритди.

Учрашув 2:1 ҳисобида Жанубий Корея терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, корейслар ярим финалга йўлланма олди.

Баҳснинг сўнгги дақиқалари қизиқарли тарзда кечди. Жанубий Корея терма жамоаси 90+5-дақиқада гол уриб, ғалабани илиб кетди.

Шу тариқа, Жанубий Корея терма жамоаси ярим финалда Австралияга қарши баҳс юритади.

Осиё чемпионати. 1/4 финал.

Жанубий Корея - Иордания 2:1
Голлар: Чо Куе Сунг 16, Ли Донг Кёнг 90+5 - Язан Ал Наимат 76.

Ўқилган: 2243
U-23 Осиё чемпионати Жанубий Корея термаси Иордания термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича