Эмре Жан яна Ливерпуль шаҳрида тўп суриши мумкин

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Эмре Жан қишки трансферлар мавсуми вақтида жамоасини алмаштириши мумкин.

Daily Mail нашрида ёзилишича, "Эвертон" клуби Жанни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ирислар" бош мураббийи Карло Анчелоттининг шахсан ўзи Жанни сотиб олишни раҳбариятга таклиф қилган.

Ўз навбатида германиялик хавбекнинг ўзи ҳам "Ювентус"ни тарк этишни режалаштирмоқда. Футболчи илгари "Эвертон"нинг ҳамшаҳари "Ливерпуль" клуби шарафини ҳимоя қилган.

Ўқилган: 674
Эвертон Эмре Жан Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича