"Андижон" қисқа муддатли таътилга йўл олди

Янги мавсумга тайёргарлик Янгиер шаҳрида олиб борган “Андижон” жамоаси бугун қисқа муддатли таътилга йўл олди.

6 январдан 18 январгача ўқув-йиғин машғулотларини ўтказган жамоамиз шу давр мобайнида учта ўртоқлик учрашув ўтказишга улгурди.

“Шердор” (4:0), “Янгиер” (3:1), “Қўқон-1912” (1:2) жамоаларига қарши ўтказилган назорат учрашувларида бир қатор янги футболчилар синовдан ўтказилди.

Жамоамиз футболчилар бугундан икки кунлик таътилга йўл олмоқда ва 21 январь куни Тошкент шаҳрида жамланади. 22-23 январь кунлари тиббий кўрикдан ўтган футболчиларимиз 24 январь куни Фарғона шаҳрига йиғилади ва “Фарғона вилояти ҳокими” мусобақасидаги иштирокини бошлайди.

Ўқилган: 1701
Андижон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича