
Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Ньюкасл” – “Челси” учрашуви ўз якунига етди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар даҳлсиз қолди. Иккинчни бўлимда ҳам икки жамоада бир қатор имкониятлар юзага келди, айниқса меҳмонлар бир қатор имкониятларни кўкка совуришди.
Учрашувнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир вақтда Айзик Хайден жарима майдонига узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, мезбонларга ғалаба олиб келди.
Шу тариқа, “Челси” 39 очко билан 4-ўринда қолди.
АПЛ, 23-тур
Ньюкасл – Челси 1:0
Голлар: 1:0 – 90+4Хэйден
Ньюкасл – Дубравка, Фернандес, Кларк, Виллемс (Ритчи, 12), Крафт (Лонгстафф, 71), Альмирон, Хэйден, Шелви (Лонгстафф, 85), Сен-Максимен, Ласселс, Жоэлинтон.
Челси – Аррисабалага, Джеймс (Эмерсон, 75), Рюдигер, Кристенсен, Аспиликуэта, Канте, Жоржиньо, Хадсон-Одои, Маунт (Баркли, 68), Виллиан, Абрахам (Батшуайи, 80).
Огоҳлантиришлар: Хэйден (55), Эмерсон (84).