"Арсенал" ва "Эвертон" Мален учун курашади

ПСВ ҳужумчиси Дониэлл Мален фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

19 ёшли футболчига "Арсенал" ва "Эвертон" жамоалари томонидан қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар Маленнинг агенти Мино Райола билан музокарага киришган.

Ҳозирда Маленнинг трансфер баҳоси 15 миллион евро дея баҳоланмоқда.

Бу мавсумда Мален Голландия чемпионатида ПСВ сафида 14та учрашувда 11та гол урди.

Ўқилган: 518
Арсенал Дониелл Мален Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича