"Тоттенхэм" яна ғалаба қозона олмади. Бу сафар 16-ўриндаги жамоа Моуриньо шогирдларидан очко тортиб олди

Англия Премьер-лигасининг 23-тур ўйинларига старт берилди. Дастлабки ўйин "Уотфорд" - "Тоттенхэм" ўртасида кечди.

Илк бўлимда иккала томон ҳам бир нечта имкониятларга эга бўлди. Бироқ гол уриш бирорта жамоага насиб қилгани йўқ.
Танаффусдан кейин мезбонлар кўп вазиятларда омадсизликга учради. Баъзи вазиятларда "Тоттенхэм" дарвозабони Гассанига жамоани муқаррар голлардан асраб қолди.

Шу тариқа, ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Жозе Моуриньо шогирдлари навбатдаги ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади.

Бу дурангдан кейин "тақачилар" ўз очколари сонини 31 очкога етказиб олиб, 7-ўринда қолмоқда. "Уотфорд" ҳисобида эса 23 очко мавжуд.

АПЛ, 23-тур

Уотфорд - Тоттенхэм - 0:0

Уотфорд – Фостер, Мариаппа, Кэткарт, Доусон, Мазина, Дукуре, Капу, Чалоба (Перейра, 79), Сарр (Пуссетто, 89), Дини, Деулофеу.

Тоттенхэм – Гассанига, Орье, Танганга, Алдервейрелд, Вертонген, Алли (Эриксен, 73), Ло Чельсо (Жедсон Фернандеш, 80), Лукас Моура, Ламела, Сон Хын Мин, Уинкс.

Ўқилган: 603
Англия чемпионати Тоттенхэм Уотфорд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича