Ўзбекистон Олимпия жамоаси гуруҳдан чиқишни уддалади. 

Ҳа, амаллади эмас, балки ўз кучи билан бу босқичга чиқди. Демак, биз кучли 8 жамоадан биримиз. Бу мусобақа рейтинги тузилганда биз Япония, Эрон, Хитой каби жамоалардан устун турган бўламиз.

Тан олинг, сиз-у биз, гуруҳни кўрганимизда жамоамиз учтадан кўп ўйин ўтказишига ишонганимиз йўқ. Қандай кучли жамоамиз бўлмасин, биз Хитой, Эрон, Жанубий Корея каби Осиёнинг етакчи жамоаларидан ташкил топган гуруҳда “Бизга йўл бўлсин…” деб қўйдик. Аммо ёшларимиз улардан кучлироқ эканлигини исботлашди.
       Эрон билан ўтган ўйинда, кўпчилигимиз жамоамиздан ранжидик, уларга таъна тошларини отишни бошладик. Хитойга қарши эса биз билган курашувчан жамоамиз майдонга тушди. Учинчи учрашувда ҳар доимгидек бизни таҳликага солишди. Бу бизнинг жамоамизга хос хунук анъана. Ҳеч қачон иккита ўйинда 100 фоизлик натижа қайд этиб, сўнгги ўйинда бемалол ўйнашни одат қиладиган жамоани кўра олмадик. (Қани эди кўрсак..)

 Тўсиқ.

Аслида учинчи ўйиндаги мағлубият бизни нисбатан осонроқ квартетга ташлади. Финал йўлида бизнинг рақибларимиз футболи биздан юқорида эсланадиган жамоалар эмас. БАА жамоаси бизга таниш футбол ўйнайди. Улар биз учун рақиблик қила олмаслиги керак. Биз иккиланмасдан ярим финалга йўл олишимиз лозим. БАА йўлидаги бизнинг тўсиқ нима?

БАА йўлида учрашимиз мумкин бўлган тўсиқ бу-бизнинг ўзимиз! Яъни жамоамизнинг ҳужум чизиғидаги футболчилар имкониятлардан фойдаланишда нўноқликка учраса, мураббийимиз футболчилар алмаштиришда топқирлик қилмаса, биз БААни кейинги босқичга кузатиб қўйишимиз мумкин.
Рақибларнинг устунлиги қарши ҳужум ҳамда ҳужумдаги футболчиларнинг индивидуал маҳорати. Араб футболчилари устунликни рақибга бериб, ўзлари куч тежаб, тезкор қарши ҳужумга ўтадиган жамоалар сирасига киради. Бундай жамоаларда рақиб футболчиларнинг бир нечтасини чалғита оладиган, яримта имкониятдан фойдалана оладиган ягона ёки иккита ҳужумчи бўлади. Айнан шу футболчилар ўйин тақдирини ҳал қилиб кетиши мумкин. Бизда эса ҳимояда муаммолар бор.
Чорак финалда Олимпия жамоамиз таянч ярим ҳимояга кўпроқ эътибор бериши талаб этилади. Бундан ташқари жамоамизда икки ҳимоячининг ҳужумга ўтиш ҳолати кўп кузатилади. Бу ижобий натижа бериши учун таянч ярим ҳимояда ҳаракатланаётган ҳимоячи қанотни ёпишни уддалаши шарт. Қолган барча ҳолатда бу ҳолат жамоамиз зарарига ишлайди. Шундай экан эртага Друлович шогирдлари икки таянч ҳимоячи билан ҳаракатланиши ёки икки кишининг ўрнини ҳам боса оладиган ярим ҳимоячини майдонга тушириши керак.

 

Давоми Penalti.uz блогида