Азар Белгияда йил ўйинчиси деб топилди

“Реал” ярим ҳимоячиси Эден Азар 2019 йил натижасига кўра чет элда ўйнайдиган энг яхши футболчи бўлди.

Азар жароҳати борлиги сабаб тақдирлаш маросимида қатанаша олмади, шунингдек ушбу совринга “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ва “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳам даъвогарларлик қилишди.

“Бу совринга бошқалар ҳам лойиқ эди, “Челси”да мавсумни яхши ўтказдим, “Реал”да эса бироз қийин бўлди.

Жароҳатдан тикланиш жараёнида ортиқча вазн тўпладим, ҳар ҳолда нима бўлса ҳам раҳмат, Тома Менье (кулади). “Реал” дунёнинг энг яхши клуби, орзуим амалга ошди, менга стадион ва мухлислар ёқмоқда”, - дейди Азар.

Эслатиб ўтамиз, Азар кетма-кет уч йилдан бери ушбу совринга лойиқ деб топилмоқда.

Ўқилган: 1816
Йилнинг энг яхшилари Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича