"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси "Интер"га ўтиши мумкин

"Парма" ҳимоячиси Маттео Дармиан фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли футболчи трансфери борасида "Интер" аллақачон музокараларга киришган. Томонлар дастлабки музокараларни ўтказишган ва Дармиан "Интер"га йўл олиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маттео ўтган йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед" сафидан "Парма"га йўл олган эди.

Ўқилган: 1657
Интер Маттео Дармиан Парма

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича