
Ўзбекистон - Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу биз учун муҳим ўйин эди. Вазифа бажарилди. Лекин баҳс қийин кечди. Кореяликлар доим кучли, улар бизга босим қилишди, ўйнашга қийналдик
Ўйинлар оралиғи жуда кам. Тикланишга қийналдик ва бу нормал учраб турадиган муаммолар. Корея тезкор гол урди ва режаларимиз бузилди. Муҳими асосий вазифа уддаланди.
Кучли клублар билан ўйинлар ҳар доим қийин кечади. Кореяда 7 футболчиси алмашди, улар эса куч йўқотмаган. Бизда эса бир таркиб ўйнади. Нима бўлганда ҳам кейинги ўйинларда хатолар устида ишлаймиз
Биз мағлуб бўлдик. Мақсадга қараб кетишда давом этяпмиз. Орузларимиз сари интилишда давом этамиз. Ҳозир энди асосий ният ярим финалга чиқиб олиш".