Расман! "Тоттенхэм" қишки трансфер мавсумидаги илк харидини амалга оширди

"Бенфика" ярим ҳимоячиси Жедсон Фернандеш фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда "тақачилар" расмий сайти хабар бермоқда.

"Тоттенхэм" 21 ёшли португалиялик хавбекни сотиб олиш шарти билан 1,5 йилга ижарага олди. У "тақачилар" сафида 30-рақам остида тўп суради.

Бу мавсумда Фернандеш "Бенфика" сафида Португалия чемпионатида 7та учрашувда майдонга тушди.

Ўқилган: 2540
Бенфика Жедсон Фернандеш Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича