"Андижон" назорат учрашувида Про-лига клубини мағлубиятга учратди

Мавсум-2020га тайёргарликни Янгиер шаҳрида олиб бораётган “Андижон” жамоаси бугун “Янгиер” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ушбу баҳснинг биринчи бўлимида Александр Хомяков қуйидаги таркибни майдонга туширди:

“Андижон”: Мирзоҳид Маматхонов, Хушнуд Авилов, Муҳаммад Йўлдошев, Ойбек Абдуғаффоров, Усмонали Исмоналиев, Қаҳрамон Баҳодиров, Сардор Азимов, Даврон Исоқов, Сирож Мелиев, Абдуллоҳ Олимов, Бахтиёр Қосимов.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Арслон Аҳроров, Артур Маматказин, Ислом Маматказин, Асилбек Азизов, Фарҳод Мирахматов, Рустам Абдулҳамидов, Фарҳод Бекмуратов, Дониёр Абдуманнопов, Дониёр Исмоилов, Роббимжон Ҳасанов, Артём Литвяков.

Учрашувда “Андижон” жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда Бахтиёр Қосимов пенальтидан ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирларида “Янгиер” футболчилари 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда Фарҳод Бекмуратов ва Артём Литвяковларнинг киритган голлари “Бургутлар”га 3:1 ҳисобида ғалабани тақдим этди.
Энди жамоамиз кейинги ўртоқлик учрашувини 18 январь куни Қўқоннинг “Қўқон1912” жамоасига қарши Тошкент шаҳрида олиб боради.

Ўқилган: 2105
Андижон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича