"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Португалия чемпионатида тўп суриши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда O Jogo нашри хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, 29 ёшли аргентиналик футболчи хизматига "Спортинг" клуби томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Лиссабонликлар Рохо бўйича таклиф билан чиқмоқда.

Ўз навбатида "қизил иблислар" ҳам Бруну Фернандешни АПЛга олиб келмоқчи.

Ўқилган: 1876
Манчестер Юнайтед Маркус Рохо Спортинг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича