Азар қачон сафга қайтиши маълум

“Реал” ярим ҳимоячиси Эден Азар 1 февраль куни “Атлетико”га қарши бўлиб ўтадиган дербигача сафга қайтишни режалаштирмоқда, бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

29 ёшли футболчи жароҳатидан тезроқ фориғ бўлишни хоҳламоқда, лекин клуб ва белгиялик футболчининг ўзи ҳам жароҳат қайталанмаслик учун узоқ бўлса ҳам бутунлай тикланишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Азар 18 январь куни сафга қайтиши ҳақида айтилган эди, лекин тикланиш жараёни бироз вақт талаб этади.

Ўқилган: 2361
Жароҳатлар Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича