“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкент шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Машғулотлар бош мураббий тузиб режа асосида , кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.
Таркибимизга янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Бугунги машғулотларга ўтган мавсум “Андижон” жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган тажрибали ҳимоячи Бобур Акбаров келиб қўшилди.
Акбаров ҳозирча мураббийларимиз кўригида бўлиб турибди. “Шунқорлар” навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни ўтказадилар. Шу куни бизнинг рақибимиз , Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси бўлади.
“Қўқон-1912”: Таркибимизга “Андижон” сардори қўшилди
Ўқилган: 1519