Неймар дублга эришган баҳсда "ПСЖ" уйда "Монако"ни енга олмади

Франция чемпионатининг 20-туридан ўрин олган марказий ўйинда "ПСЖ" клуби ўз майдонида "Монако"ни қабул қилди. 

Драматик тарзда кечган ўйинда дарвозаларга 6 маротаба тўп киритилди. Бироқ ғолиб аниқланмади ва ўйин 3:3 ҳисобида якунланди. Бу ўйинда парижликлар сафида Неймар дублга эришди. 

Бу дурангдан кейин "ПСЖ" клуби ўз очколари сонини 46тага етказиб олди ва 1-ўриндаги ҳолатини сақламоқда. "Монако" эса 29 очко билан 7-ўринга кўтарилди. 

Франция чемпионати, 20-тур

"ПСЖ" – "Монако" 3:3
Голлар: Неймар (3, 42 пенальти), Балло-Туре (24, автогол) – Мартинш (7), Бен-Йеддер (13), Слимани (70).

"ПСЖ": Навас, Бернат, Мёнье, Маркиньос, Силва, Ди Мария (Паредес, 80), Гуйе, Верратти (Сарабия, 80), Мбаппе, Икарди (Кавани, 86), Неймар. 

"Монако": Лекомт, Ҳенрикс, Марипан, Глик, Балло-Туре, Бакайоко, Головин, Желсон Мартинш (Агилар, 82), Фабрегас (Слимани, 65), Кейта Бальде, Бен-Йеддер (Адриен Силва, 85).

Ўқилган: 2052
Монако ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича