"Қўқон-1912" машғулотларига "Андижон" сардори келиб қўшилди

"Қўқон-1912" жамоасининг Тошкент шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Машғулотлар бош мураббий тузиб режа асосида , кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.

Таркибимизга янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Бугунги машғулотларга ўтган мавсум "Андижон" жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган тажрибали ҳимоячи Бобур Акбаров келиб қўшилди.

Акбаров ҳозирча мураббийларимиз кўригида бўлиб турибди. "Шунқорлар" навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни ўтказадилар. Шу куни бизнинг рақибимиз , Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси бўлади.

Ўқилган: 1519
Андижон Бобур Акбаров Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича