"Челси" ишончли тарзда "Бёрнли"ни таслим этди

Англия чемпионатининг 22-турида "Челси" клуби "Стэмфорд Бридж" стадионида "Бёрнли" жамоасини қабул қилиб жавобсиз 3та гол уришга эришди.

Баҳс майдон эгаларининг ишончли ўйини билан бошланиб шу тарзда давом этди. Учрашувда ҳисоб 27-дақиқада Жоржиньонинг 11-метрлик нуқтадан киритган аниқ жарима зарбаси эвазига очилди. 38-дақиқада Абрахам тўпурарлик баҳсидан қолиб кетмаслигини таъминлаб ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Иккинчи бўлимда ҳам лондонликлар кўплаб ҳужум уюштирган бўлсада фақатгина 49-дақиқада Хадсон-Одои биттагина тўп киритди ва ўйин 3:0 ҳисоби билан якун топди.

Англия чемпионати 22-тур

Челси – Бёрнли 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 27, пенальти Жоржиньо, 2:0 – 38 Абрахам, 3:0 – 49 Хадсон-Одои.

"Челси" – Аррисабалага, Джеймс, Кристенсен, Рюдигер, Аспиликуэта, Жоржиньо, Баркли, Хадсон-Одои, Маунт, Виллиан, Абрахам.

"Бёрнли" – Поуп, Тарковски, Лоутон, Тэйлор, Ми, Вествуд, Леннон, Хендрик (Выдра, 73), Корк, Макнил, Вуд.

Огоҳлантиришлар: Макнил (45), Вествуд (54), Леннон (59).

Ўқилган: 831
Англия чемпионати Бёрнли Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича