“Манчестер Юнайтед” ўзида “Норвич”ни тор-мор келтирди

Англия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” — “Норвич” учрашуви ўз якунига етди. “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда Маркус Рэшфорд дубл қайд этган бўлса, Антони Марсьяль ва Мэйсон Гринвудлар ҳам бир мартадан гол уришга эришишди.

Шу тариқа, “МЮ” очколарини 34тага етказиб олган ҳолда бешинчи ўринга қайтди.

АПЛ, 22-тур

Манчестер Юнайтед – Норвич 4:0

Голлар: 1:0 – 27 Рэшфорд, 2:0 – 52, пенальти Рэшфорд, 3:0 – 54 Марсьяль, 4:0 – 76 Гринвуд.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уильямс, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Перейра (Гринвуд, 71), Матич, Фред, Мата, Марсьяль (Гомес, 80), Рэшфорд (Джеймс, 59).

Норвич – Крул, Хэнли (Льюис, 80), Циммерманн, Байрэм, Ааронс, Вранчич (Амаду, 65), Тетти, Кэнтуэлл, Буэндиа, Маклин, Ида (Эрнандес, 65).

Ўқилган: 959
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Норвич

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича