Ибрагимовичнинг голи "Милан"га "Кальяри" устидан ғалаба тақдим этди

Италия чемпионатининг 19-турида "Кальяри" клуби ўз майдонида "Милан" футболчиларини қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги илк голни "Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леау 46-дақиқада киритди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида Тео Бернар узатмасидан кейин Ибрагимович устунликни оширди.

Ибрагимович "Милан" клубига қайтганидан кейин биринчи ўйиндаёқ гол уришга эришди.

Италия чемпионати 19-тур

Кальяри – Милан 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 46 Рафаэл Леау, 0:2 – 64 Ибрагимович.

"Кальяри" – Ольсен, Пеллегрини, Клаван, Пизакане, Фараго, Наингголан, Нандес (Ионицэ, 76), Чигарини, Рог (Кастро, 76), Жоао Педро, Симеоне (Черри, 69).

"Милан" – Доннарумма, Тео, Мусаккьо, Калабрия (Конти, 73), Романьоли, Беннасер, Кессиэ, Кастильехо, Чалханоглу (Бонавентура, 64), Рафаэл Леау (Ребич, 90), Ибрагимович.

Огоҳлантиришлар: Чигарини (26), Нандес (39), Пеллегрини (60), Беннасер (61).

Ўқилган: 2454
Италия чемпионати Кальяри Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича