АПЛ. Обамеянг четлатилган баҳсда "Арсенал" сафарда ғалабани ушлаб қола олмади

Англия Премьер-лигаси 22-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Арсенал" учрашуви поёнига етди.

Лондонда кечган ўйинда дастлаб "Арсенал" футболчилари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Пьер-Эмерик Обамеянг 12-дақиқада гол урди.

Танаффусдан кейин эса мезбонлар сафида Жордан Айю 54-дақиқага келиб, ўйинда мувозанатни тиклади. 67-дақиқадан эса "тўпчилар" майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракатлана бошлади. Габонлик ҳужумчи Обамеянг рақибига нисбатан қилган қўполлиги туфайли, ҳакам томонидан четлатилди.

Шу тариқа, ўйин 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.

АПЛ. 22-тур

Кристал Пэлас – Арсенал 1:1
Голлар: 0:1 – 12 Обамеянг, 1:1 – 54 Айю.

Кристал Пэлас – Гуаита, Кэйхилл, Келли, Томкинс, Ридевалд, Маккарти, Майер (Тосун, 68), Куяте, Макартур, Заа, Айю.

Арсенал – Лено, Давид Луиз, Колашинац, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Торрейра (Гендузи, 46), Жака, Ўзил (Мартинелли, 70), Пепе, Ляказетт, Обамеянг.

Четлатиш: Обамеянг (67).

Ўқилган: 2081
Англия чемпионати Арсенал Кристал Пэлас

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича