Икарди: ПСЖда қолишни хоҳлайман

ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди ўзининг келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

“Мен Парижда ўзимни яхши ҳис қиляпман, мен ҳали раҳбарият билан гаплашганим йўқ мавсум тугашига яна беш ой бор. Мавсум тугагандан кейин бир жойга ўтириб келажагим борасида гаплашимиз мумкин. Агар бу ерда қолсам бахтли бўлар эдим”, - дейди Икарди.

Эслатиб ўтамиз, Икарди ПСЖга “Интер”дан ижара асосида ўтган ва парижликларда 26 ёшли футболчини 70 млн евро эвазига сотиб олиш имконияти бор.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум Икарди ПСЖ сафида 14 та ўйин ўтказиб 14 та гол ва 3 та голга ассисентлик қилди.

Ўқилган: 1848
Мауро Икарди ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича