Балотелли "Галатасарой"да тўп суриши мумкин

"Брешия" ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Gazzetta dello Sport нашрида ёзилишича, 29 ёшли футболчининг ўзи "Галатасарой"да тўп суришни истамоқда. Турк клуби унга аллақачон таклиф билан чиқди. Футболчи эса фаолиятини ушбу жамоада давом эттириши истагида бўлиб турибди.

Бу мавсумда Балотелли А Серияда 13та ўйинда 5 маротаба тўп киритишга эришди.

Ўқилган: 515
Галатасарой Марио Балотелли

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича