Тайланд давлатиннг Сонгла шаҳридаги "Tinsulanon Stadium" ўйингоҳида Ўзбекистон ҳамда Эрон ёшлари ўртасида учрашув бошланмоқда.
Биз ушбу саҳифа орқали ўйиннинг асосий тафсилотларини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.
Сайтдан йироқлашманг.
AFC U23 Championship, "С" гуруҳи
Ўзбекистон - Эрон 1:1
Голлар: Қобилов (40 пенальти) - Деғани (58)
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Илҳомжон Алижонов, Хусниддин Алиқулов, Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Яхшибоев, Нурулло Тўхтасинов, Бобур Абдухолиқов
Эрон: Ҳабиб Аббоси, Мўжтўба Нажарон, Муҳаммадмеҳди, Аллоёр Сайадманеш, Ризо Шакари, Ризо Деғани, Муҳаммад Моҳебби, Али Шожаи, Матин Каримзода, Омид Нурафкан, Ориқ Ағаси
*****
0'. Икки жамоанинг ҳам таркиблари маълум бўлди
0'. Ўйин бошланишига оз фурсат қолмоқда
0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
0'. Мадҳиялар ижро этилмоқда
1'. Ўйин бошланди
2'. Дастлабки дақиқалардан бошлаб тўпни ўзимизда ушлашга ҳаракат қилдик, аммо тўпни олдирдик.
3'. Эрон ёшлари иккита стандарт вазият ишлашди ва амалга оширишди. Самарасиз
5'. Эрон босиб ташламоқда. Бизникилар пала-партиш ўйин намойиш қилишяпти ва хатоларга йўл қўйишмоқда. Афтида руҳий босим бор
7'. Кичик устунлик рақиб тарафида, бизнинг футболчилар аниқроқ ўйнашлари керак, хатолар кўринмоқда
9'. Ҳакам Алижонов қоида бузди, деб топди. Ҳожиакбарнинг қўли рақиб юзига тегиб кетганди
11'. Эрон бурчак зарбасини ишлади, Али Шожаи уни ижро этди ва хавфли чиқди. Яхшиямки сўнгги зарба ноаниқ чиқди
13'. Ўзбекистоннинг ўйини чиқмаяпти. Ҳимояда жуда кўплаб хатоларга йўл қўйяпмиз. Сергак тортиш керак, акс ҳолда Эрон ҳисобни очади
15'. Азизжон Ғанивнинг узоқдан берилган кучли зарба анча хавфли чиқди ва бироз ноаниқ кетди
17'. Жасур Яхшибоев ўз қанотида анча фаол, лекин якунда тўпни йўқотдик
19'. Қўпол ўйнагани учун Ориф Оғасига сариқ карточка кўрсатилди
21'. Санар Қодирқулов чап қанотдан тўпни узоқлатиб Яхшибоевга ташлади, лекин кўзланган мақсадга эриша олмадик. Бурчак зарбаси ишладик
22'. Бурчак тўини ижро этдик. Хусниддин Алиқулов боши билан дарвоза томон зарба берганди, тўп юқорилаб кетди
24'. Эронга катта раҳмат! Тоза голни урмади Шожаи!
26'. Тезроқ сергак тортмасак ишлар чатоқ бўлиши мумкин, футболчиларимиз жипслашиши керак
29'. Қодирқулов бошлаб берган ҳужумни Яхшибоев охиригача олиб борди, жарима майдончанинг ичига кириб шерикларига ташлади. Аммо, якуний зарбани беришда оқсадик
31'. Дарвозабонимиз Неъматов ўзига келиб олиши керак, у кўп ҳолатларда ишончсиз ўйнамоқда. Эрон эса устунликни сақлаб турибди
33'. Сайадманешга нисбатан қўполлик ишлатишди бизнинг футболчилар
35'. Негадир футболчиларимизнинг кўзлари ёнмаяпти, бизга иштиёқ - мазмунли ўйин керак. Бу орада Қодирқулов тўпни олдириб қўйди, натижада қўполлик ишлатиб ўйинни тўхтатдик
38'. Нурулло Тўхтасиновни ҳаводан бераётган зарбаси пайтида қоида бузишди. Стандарт вазият ишлаб уни амалга оширдик
40'. ГОЛЛЛ!!! Қобилов пенальтидан ҳисобни очди!
42'. Ўзбекистон ёшлари пенальтидан гол уриб олдинга чиқиб олишди. Абдухолиқовни дарима майдончасида йиқитишганди
45'. Бирнчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
45+2'. Абдухолиқов иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди, аммо зарба ноаниқ чиқди
Биринчи бўлим тугади
46'. Иккинчи бўлим бошланди
47'. Эрон таркибида ўзгариш. Шожаи ўрнига Гаиди туширилди. Унинг ўзи дарвозабонимизга қўполлик ишлатди
48'. Абдувоҳид Неъматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ҳаммаси жойида
51'. Вакилларимиз яхши вазиятни юзага келтиришди. Яхшибоев ўнг қанотда рейд қилди ва жарима майдончагача етиб келди, у ерда тўпни олдирди
54'. Тўхтасинов - Қодирқулов жуфтлиги яхши ўйнаганди, аммо Санжар алдашга киришиб кетиб тўпни олдирди. Бу орада эронликлар қарши ҳужум ташкил қилишди ва дарвоза томон зарбани ҳам йўллашди. Анча ноаниқ
58'. ГОЛ!!! Эрон ҳисобни тенглаштирди
60'. Шундай қилиб Эрон орадига фарқни йўққа чиқарди
63'. Эрон яна гол уриш учун имкон яратди. Яхшики, зарбалар ноаниқ чиқди
65'. Тўпни ўзимизда ушлаб турмасак - Эрон кучаймоқда
67'. Тўхтасинов ўрнига Ойбек Бозоров майдонга туширилди
70'. Ўйин марказга кўчди, лекин барибир Эрон хавфли кўринмоқда. Бизнинг футболчилар орқага қайтишга мажбур бўлишмоқда
72'. Бозоров рақиб жарима майдончаси ёнида тўпни Яхшибоев билан ўйнади, Жасурнинг узатмани кучлироқ бериб юборди ва шериги унга етиб кела олмади
76'. Эрон хавфли бурчак тўпини амалга оширди ва тўп бизнинг дарвозамиз ортига чиқиб кетди. Ҳакам ВАР тизими орқали вазиятга ойдинлик киритди
78'. Яхшибоев тўпни Абдухолиқовга чиройли тарзла ташалаб берди, Бобур тўпни ета олмади, дарвозабон ўз ўрнида
80'. Майдон марказида Бозоров тўпни олдирди, шериклари уни жонига оро киришди. Охирги 1 дақиқада вакилларимиз 2 та голлик вазият яратишганди
82'. Яна бир супервазият! Бозоров! Бирга бир вазиятда зарбани баландга кўтариб юборди
84'. Эрон футболчи алмаштирмоқда. Салмони майдонга тушди
86'. Ўзбекистон ҳам футболчи алмаштирмоқда. Санжар Қодирқулов ўрнига Ислом Кенжабоев туширилди
88'. Ўйин Эрон тарафида кечмоқда, бизникилар ҳужумларни тиндиришмаяпти, лекин самарасиз
90'. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди
90+2'. Тўпни бизникилар назоратда ушлаб туришибди, гол керак!
90+4'. Йигитлар чарчашди. Шу ҳисобга розидек ҳаракат қилишмоқда
Ўйин тугади! Дуранг! Бир очкога эга бўлдик
*****
Қобиловнинг голини томоша қилинг!
AFC U23 Championship. Ўзбекистон - Эрон 1:1