Сульшер "Манчестер Юнайтед"дан "Аякс" футболчисини сотиб олишни талаб қилди

"Манчестер Юнайтед" клуби январь ойида "Аякс" футболчиси Донни ван де Бекни сотиб олиши мумкин, деб маълумот бермоқда ESPN нашри.

"МЮ" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер 22-ёшли нидерландиялик футболчини сотиб олиш кераклигини талаб қилмоқда. Бундан ташқари, мутахассис клуб вице-президенти Эд Вудвордга босим ўтказиб ушбу ойда жамоани кучайтириш кераклигини айтмоқда.

Маълумотга кўра, "Аякс" клуби ван де Бекни 50 млн фунтдан кўпроқ маблағга бахоламоқда. "Юнайтед" ван де Бек бўйича келишувни имзолаш осон бўлишига ишонишмоқда, чунки "Аякс" ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмади ва соврин пулларини йўқотди.

"МЮ" скаутлари ван де Бекни жамоани кучайтира оладиган футболчи деб ҳисобламоқда. "Юнайтед" унинг ҳужумкорлик сифатини юқори бахолашди.

Ўқилган: 3220
Аякс Донни ван де Бек Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича