"Милан" дарвозабони Пепе Рейна фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин.
Daily Mail нашрида ёзилишича, бирмингемликлар Рейнани мавсум якунига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда. Испаниялик 37 ёшли кипер "Милан"да захира дарвозабони ҳисобланади ва у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.
"Астон Вилла" эса асосий дарвозабони Том Хитоннинг жароҳат олиб сафдан чиққанлигини туфайли, унинг ўрнига Рейнани мавсум якунига қадар ижарага олишни кўзламоқда.