CIES Football тадқиқотлар маркази йилнинг энг қиммат футболчиларини эълон қилди

CIES Football халқаро спорт тадқиқотлари маркази Европанинг етакчи беш чемпионатида тўп сурувчи энг қиммат футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Ушбу рўйхатни "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе бошқармоқда, унинг трансфер қиймати 265,2 млн еврони ташкил қилмоқда.

21 ёшли футболчи "Манчестер Сити" футболчиси Рахим Стерлингни ортда қолдирган (2-ўрин, 223,7 млн), учинчи поғонада – "Ливерпуль"дан Муҳаммад Салоҳ (175,1 млн).

CIES Football нашрининг топ-10 рейтингни ушбу кўринишда:

1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 265,2

2. Рахим Стерлинг («Манчестер Сити») – 223,7

3. Мохамед Салах («Ливерпуль») – 175,1

4. Джейдон Санчо («Боруссия») – 168,9

5. Садьо Мане («Ливерпуль») – 155,6

6. Харри Кейн («Тоттенхэм») – 150,5

7. Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед») – 134,3

8. Лионель Месси («Барселона») – 125,5

9. Антуан Гризманн («Барселона») – 123

10. Лаутаро Мартинес («Интер») – 115,7

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер нархи 80,3 млн еврони ташкил қилган ва у рейтингда 49-поғонани банд қилган.

Ўқилган: 1024
Килиан Мбаппе Криштиану Роналду Лионель Месси Муҳаммад Салоҳ Неймар Раҳим Стерлинг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича