"Бёрнли"нинг иккинчи рақамли дарвозабони Жо Харт қишки трансферлар мавсумида жамоасини ўзгартирмайди.
Football365 нашрида ёзилишича, клуб бош мураббийи Шон Дайч 32 ёшли дарвозабонни жамоада қолишини истаган. Унга "Астон Вилла" клуби томонидан таклиф келиб тушган эди.
Эслатиб ўтамиз, Жо Харт 2018 йилнинг августида "Бёрнли" клубига кўчиб ўтган. Бу мавсумда у клуб сафида барча мусобақаларда 2та ўйинда майдонга тушди ва 5 маротаба тўп ўтказиб юборди.
"Бёрнли" Жо Харт бўйича муҳим қарорга келди
Ўқилган: 1798