"Эвертон" ва "Лион" клублари мавсум охирига қадар Рабьони ижарага олмоқчи

"Эвертон" ва "Лион" клублари учун "Ювентус" ҳужумчиси Адриен Рабьо январь ойидаши асосий трансфер мақсади бўлди.

Манбанинг таъкидлашича, клублар Рабьони сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи, бироқ "Ювентус" уни қўйиб юбормоқчи эмас. Ярим ҳимоячининг ўзи Евро-2020 олдидан ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клуб сафига ўтиш истагида.

"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти Рабьони ўз жамоасида кўрмоқчи. Эслатиб ўтамиз, мутахассис футболчи билан "ПСЖ" клубида ишлаган.

"Лион" раҳбарияти эса ҳали футболчини таклиф қилиш борасида аниқ қарорга келгани йўқ, бироқ жамоанинг спорт директори Жуниньо футболчини сотиб олишни маслаҳат қилмоқда.

Ўқилган: 581
Адриен Рабьо Лион Трансферлар Эвертон Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича