Ла Лиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

"Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши футболчи деб тан олинди.

Ҳужумчи Испания чемпионатининг декабрь ойидаги 5та ўйинида 3та гол ва 6та голли узатмани амалга оширган. У фақатгина "Реал"га қарши баҳсда ўзини кўрсата олмади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда каталонияликлар "Эспаньол" билан 2:2 натижасидаги дуранг натижани қайд этди. Суарес ўша ерда ҳам битта гол ва голли узатмани амалга оширди.

"Барселона" кейинги турни ўз майдонида "Гранада"га қарши 19 январь куни ўтказади.

Ўқилган: 1687
Барселона Испания чемпионати Луис Суарес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича