Саноқли кунлардан сўнг, Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланади.
Бундан икки йил аввал Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида вакилларимиз чемпион сифатида турнирни якунлашган эди. Бу бир тарафдан вакилларимизга янада масъулият юкласа, иккинчи томондан эса бу сафарги чемпионат, олимпиада йўлланмасини бизга тухфа этиши мумкин. Шу сабабли, бу сафарги чемпионатнинг 2018 йилгисидан бир поғона обрўси кучлироқ дейишимиз мумкин. Ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган олимпиада ўйинларининг нуфузи ва обрўсини биз қатори Осиё жамоалари яхши билишади, шу сабабли ҳеч бир жамоа осонликча енгилмаслиги айни ҳақиқат.
Энди гуруҳимиздаги рақибларимизга қаранг! Эрон, Хитой ва Жанубий Корея. Осиё грандлари хисобланмиш бу жамоалар, олимпиада йўлланмасини берувчи турнирда осонликча таслим бўлмаслигини тушуниш қийин эмас. Лекин, Любинко Друлович бошқараётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам рақибларини аяб ўтирмаса керак. Бунга охирги ўтказилган барча ўртоқлик учрашувларини олимпиячиларимиз ғалаба билан якунлаганлигини мисол қилиш мумкин. Айниқса, Қатар олимпиячилари бизникилар олдида хеч нарса қила олмай, 3 та гол ўтказиб юборгани, чемпионат олдидан барчамизни хурсанд қилди.
Аксарият мутахассис ва мухлисларимиз бу сафарги олимпия терма жамоамизни тарихни янгилашига ишонишмоқда. Чунки, ҳали бирор марта футболчиларимиз олимпиада ўйинларида иштирок этишмаган.
Биз эса, шер юрак ватандошларимизни телевидения қаршисида бўлсада қўллаб қувватлаймиз, улар учун қайғурамиз.
Биз сизларга ишонамиз, хурматли ёшлар. Сиз тарихни янгилашга, олимпия ўйинларида иштирок этишга лойиқсиз.
ВАСИЕВ Хайрулло - Андижон машинасозлик институти
Бу сафар Олимпиадага боришимизга ишонамиз!
Ўқилган: 8056