Англия Кубоги. "Ливерпуль" дербила "Эвертон"дан устун келди

Англия Кубогининг 1/32 финалидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Эвертон" учрашуви поёнига етди.

Юрген Клопп бу ўйинда таркибда қатор ўзгартиришларни амалга оширди. Деярли ёшларга имконият тақдим қилди. Клоппдан фарқли равишда, Карло Анчелотти эса асосий таркиб ўйинчиларига имконият берди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилгани йўқ. Бироқ "Ливерпуль" таркибида Жеймс Милнер 9-дақиқадаёқ алмаштирилди.

Танаффусдан кейин эса иккала таркибда ҳам ўзгаришлар амалга оширилди. Бу эса 71-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Дивок Оригини узатмасидан кейин Жонс ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва "Ливерпуль" Англм Кубогининг кейинги босқичига йўлланма олди.

Англия Кубоги, 1/32 финал
Ливерпуль - Эвертон - 1:0
Гол: Жонс (71)

Ливерпуль - Адриан, Гомез, Филлипс, Уиллямс, Милнер (Лароуси, 9), Лаллана, Чиривелла, Жонс, Эллиот (Брювстер, 79(, Минамино (Окслейд-Чемберлейн, 70), Орижи.

Эвертон - Пикфорд, Коулмен (Мойзе Кин, 63), Сидибе, Динь, Мина, Холгейт, Шнейдерлин, Сигурдссон (Делф, 63), Уолкотт (Бернард, 79), Кальверт-Левин, Ришарлисон.

Ўқилган: 1317
Англия Кубоги Ливерпуль Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича