А Серия. "Лацио" сафарда Иммобиленинг дубли эвазига "Брешия"ни мағлубиятга учратди

Италия А Серияси 18-турининг илк ўйинида "Лацио" сафарда "Брешия"ни мағлубиятга учратди.

Ўйинда дастлаб Марио Балотелли ҳисобни очди. Орадан бироз вақт ўтиб, Чиро Иммобиле 42-дақиқада пенальтидан мувозанатни тиклади.

Баҳснинг 90-дақиқада Иммобиле яна катта саҳнага чиқиб, гол урди ва жамоасининг ғалабасини келтирди, 1-2.

Бу ғалабадан кейин "Лацио" ўз очколари сонини 39тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди. "Брешия" эса ҳамон 18-ўринни эгаллаб турибди.

Италия А Серияси. 18-тур.
Брешия – Лацио 1:2
Голлар: 1:0 – 18 Балотелли, 1:1 – 42, пенальти Иммобиле, 1:2 – 90 Иммобиле.

Ўқилган: 1425
Брешия Италия чемпионати Лацио

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича