Анчелотти "Реал"нинг собиқ футболчиси "Эвертон"га олиб келмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sunday Mirror нашрида ёзилишича, 28 ёшли футболчи хизматига "Эвертон" клуби томонидан қизиқиш билдирилмоқда. "Ирислар" Хамесни мавсум якунига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда.

Агар Хамеснинг келишуви амалга оширилса, "Эвертон" уни бутунлай сотиб олиш вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот учун, "Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти колумбиялик хавбек билан илгари "Реал"да бирга ишлаган ва уни АПЛга таклиф қилмоқчи.

Ўқилган: 1233
Реал Мадрид Хамес Родригес Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича