Ла Лига. "Вильярреал" иродали тарзда сафарда "Реал Сосьедад"ни мағлубиятга учратди

Испания Ла Лигасининг 19-туридан ўрин олган яна бир беллашув поёнига етди.

"Реал Сосьедад" клуби ўз майдонида "Вильярреал"га қарши баҳс юритди. Ўйин 2:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси шундаки, ўйинда дастлаб "Реал Сосьедад" клуби ҳисобни очган бўлса-да, кейинчалик "Вильярреал" бунга икки маротаба жавоб қайтариб, ғалабани илиб кетди.

Бу ғалабадан кейин "Вильярреал" ўз очколарини 28тага етказиб, 9-ўринга кўтарилган бўлса, "Реал Сосьедад" 31 очко билан 5-ўринда қолди.

Ла Лига, 19-тур
«Реал Сосьедад» - «Виляьрреал» - 1:2
Голлар: Виллиан Хосе (22) – Тригерос (58 пен), Касорла (72).

Ўқилган: 602
Вильярреал Испания чемпионати Реал Сосьедад

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича