Артета "Арсенал"га кимни таклиф қилмоқчи эканлигини маълум бўлди

"Аякс" ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, "Арсенал" клуби Зиеш хизматига жиддий қизиқмоқда. "Тўпчилар" бош мураббийи Микаэль Артетанинг шахсан ўзи уни АПЛга олиб келмоқчи.

"Аякс" эса Зиеш трансферидан 50 миллион евро ишлаб топмоқчи. "Арсенал" эса уни харид қилиш учун асосий даъвогарга айланди.

Бу мавсумда Зиеш "Аякс" сафида барча мусобақаларда 28та учрашувда 8та гол урган ва 21та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 2337
Арсенал Аякс Ҳаким Зиеш

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича