Франциянинг таниқли клуби бош мураббийсиз қолди

Франциянинг "Тулуза" клуби бош мураббийи Антуан Комбуаре бугун истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Бу мутахассис 2019 йилнинг 14 окябрь куни "Тулуза" бош мураббийи сифатида ишга киришганди. Клуб Франция кубогининг 1/32 финалида кутилмаганда 4-дивизион вакилли "Сент-Приве"га 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйди ва мусобақани тарк этди.

Натижада, клуб раҳбарияти ушбу мутахассис билан келишувни бекор қилди. Қолаверса, "Тулуза" Франция чемпионатининг 19-туридан кейин 12 очко билан 20-ўринда бормоқда.

Ўқилган: 1630
Тулуза Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича