"Манчестер Юнайтед" клуби "Вулверхэмптон"нинг икки нафар футболчиси билан музокарага киришди

"Манчестер Юнайтед" клуби қишки трансферлар мавсумида ўз сафини янги футболчилар билан тўлдириб олмоқчи.

Daily Star нашрида ёзилишича, "қизил иблислар" жамоаси "Вулверхэмптон"нинг икки нафар футболчиси билан музокараларга киришган. Булар ярим ҳимоячи Рубен Невеш ва ҳужумчи Рауль Хименес.

Бу мавсумда Невеш "бўрилар" сафида АПЛ доирасида 21та ўйинда 2та гол урган бўлса, Хименес эса 21та баҳсда 8та тўп йўллади.

Ўқилган: 983
Вулверхэмптон Манчестер Юнайтед Рауль Хименес Рубен Невеш

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича