Азар “Валенсия”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ярим ҳимоячи Эден Азар  Испания Суперкубогининг ярим финали доирасида “Валенсия” қарши бўлиб ўтадиган учрашувни ўтказиб юборишини маълум қилди.

“У аниқ Суперкубокни ўтказиб юборади, умид қиламанки у яқин вақт ичида сафга қайтади”,- дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, белгиялик футболчи Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ПСЖ билан бўлиб ўтган учрашувда жароҳат олган эди.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум Азар Ла Лигада 8 та ўйинда майдонга тушди ва учта голга ассисентлик қилди.

Ўқилган: 1657
Реал Мадрид Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича