Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Мартин Эдегор Норвегияда 2019 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бу ҳақда VG нашри хабар бермоқда. Эдегор ҳозирда ижара асосида "Реал Сосьедад" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Эътиборлиси шундаки, 21 ёшли футболчи йилнинг энг яхши футболчиси номинацииясида "Боруссия Д" ҳужумчисига айланган Эрлинг Ҳоланд, "Генк" ярим ҳимоячиси Сандер Берг ва "Борнмут" ҳужумчиси Жошуа Кингни ортда қолдирди.

Ўқилган: 1583
Мартин Эдегор Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича