"Реал" футболчиси мавсумни "Хетафе"да якунлаши мумкин

"Реал" ярим ҳимоячиси Браим Диас мавсумнинг қолган қисмини Ла Лиганинг бошқа жамоасида якунлаши мумкин.

Marca нашри нашрида ёзилишича, 20 ёшли футболчи хизматига "Хетафе" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Улар Диасни мавсум якунига қадар ижарага олиши мумкин.

Аввалроқ улар Диасни бутунлай сотиб олишни режалаштирган эди. Бироқ футболчининг ўзи эса "Реал"ни тарк этмоқчи эмаслигини маълум қилиб, "Хетафе"нинг таклифини рад қилганди.

Ўқилган: 806
Браим Диас Реал Мадрид Хетафе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича