"Titan Sports" ва "FOX Sports Asia" томонидан Осиёнинг энг яхши футболчиси аниқланди.
Жанубий Корея ва “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Сон Хён Мин бу сафар ҳам Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Сон Хён Мин жами бўлиб 31,6 фоиз овозга эга бўлиб, 258 очко тўплашга муваффақ бўлди. Кучли учликдан “Ас-Садд” футболчиси Акром Афиф (114 очко) ва “Залцбург”дан “Ливерпуль”га ўтган Такуми Минамино (90 очко) ўрин олди.
Нашрлар ўртасида ўтказилган сўровномада Ўзбекистон терма жамоаси ва “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродов 10 очко билан 12-ўринни эгаллади.
Сон Хён Мин – Осиёнинг энг яхши футболчиси
Ўқилган: 1726